Ўзбекистон туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон тумани. 29 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ч.В.нинг Янги-ҳаёт қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигидаги боғи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 3 туп “каннабис” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати