14 Июл 2020 йил 381

Ўзбекистон туманида тадбиркорлик қилиш баҳонасида танишини алдаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон тумани. 2018 йил декабрь ойида фуқаро Х.Ж. таниши Р.Ш. билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланишини айтиб, 52.500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олиб, ишончни суистеъмол қилиш йўли билан олган пулларнинг 20.000 АҚШ долларини қайтариб бериб, қолган 32.500 АҚШ доллар миқдордаги пуллар эвазига шифер маҳсулотлари сотиб олиб, маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


                                 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech