Ўзбекистон тумани. 25 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Оқтепа маҳалласида яшовчи И.И.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, бир нечта шиша идишларда “Марихуана” гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, гиёҳванд модда далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: