Ўзбекистон туманида савдо дўконига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон тумани. 10 июнь куни фуқаро Х.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 9 июнь кунидан 10 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Сочтепа МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўкони эшик қулфини бузиш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкони кассасидан 1.000.000 сўм пуллари ва кузатув камера хотирасини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси
2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати