4 Феврал 2021 йил 508

Ўзбекистон туманида профилактика инспекторига 500 минг сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. Жорий йилнинг 2 февраль куни куни фуқаро М.А Ўзбекистон тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори Т.Ж.га мурожаат қилиб, унга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий тартибдаги ҳужжатларни судга юбормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига 500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро М.А.га катта инспектор томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.А. профилактика катта инспектори Т.Ж.га хизмат хонасида 500 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 500 минг сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚКД Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech