5 Май 2020 йил 441

Ўзбекистон туманида озиқ-овқат савдо дўконини тунаган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. Бўстон маҳалласида яшовчи М.Н. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, озиқ-овқат савдо дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, 5.000.000 сўм пуллар ва 496.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни К.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech