15 Июл 2020 йил 524

Ўзбекистон туманида “Nexia” ва “SHACMAN” автомашиналари тўқнашиши фожиа билан тугади

Ўзбекистон тумани. 13 июль куни фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Шўрсув МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги “SHACMAN” русумли юк автомашинасига урилиши оқибатида “Nexia” автомашина ҳайдовчиси Э.Ф. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech