26 Май 2020 йил
425
Ўзбекистон туманида “Nexia-3” ва «Москвич-412» автомашиналари тўқнашди
Ўзбекистон тумани. 14 май куни фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинасини Қудаш қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ю.Ж.ни бошқарувидаги «Москвич-412» русумли автомашина билан тўқнашув содир қилиши оқибатида Ю.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Қоидаларни бузиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати