4 Июл 2020 йил 322

Ўзбекистон туманида музлатгич ичидан 3.000.000 сўмлик колбаса маҳсулотларини ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Ўзбекистон тумани. 30 июнь куни фуқаро М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 29 июнь кунидан 30 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ибн-Сино кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони ташқарисида турган музлатгич ичидаги нархи 3.000.000 сўмлик колбаса маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Т. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech