3 Декабр 2020 йил 346

Ўзбекистон туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини хонадонида сақлаб келаётган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 29 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шўр қишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech