13 Октябр 2020 йил
577
Ўзбекистон туманида “Lasetti” автомашина ҳайдовчиси пиёдани умрига зомин бўлди
Ўзбекистон тумани. 10 октябрь куни Қ.А. бошқарувидаги “Lasetti” русумли автомашинасини Попой қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Ш.Т.ни уриб юбориши оқибатида, пиёда Ш.Т. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати