23 Июн 2021 йил 401

Ўзбекистон туманида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 4 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кичик Оқмачит қишлоғида яшовчи Қ.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 90 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech