4 Май 2021 йил 414

Ўзбекистон туманида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 02 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, Охун-Қайнар қишлоғида яшовчи, Р.К.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech