26 Апрел 2021 йил
568
Ўзбекистон туманида ЙТҲ оқибатида велосипедчи вафот этди
Ўзбекистон тумани. 22 апрель куни фуқаро М.Ж. “Matiz” русумли автомашинасини Ҳаётобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган В.Р.ни уриб юбориши оқибатида, В.Р. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати