25 Июн 2020 йил
372
Ўзбекистон туманида қидирувдаги шахс қўлга тушди
22 июнь куни Ўзбекистон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган Э.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати