Ўзбекистон туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани. 28 июль куни фуқаро Т.Б Ўқчи МФЙ ҳудудида яшовчи К.Ж.ни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган жавони устидаги кўрпача орасидан 10.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати