19 Декабр 2020 йил 425

Ўзбекистон туманида хонадондан велосипед ўғирлаган шахс фош бўлди

Ўзбекистон тумани. 24 ноябрь куни Бозор-Яйпан МФЙ ҳудудида яшовчи Ю.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган нархи 500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Д.Э. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech