1 Июл 2021 йил 357

Ўзбекистон туманида хонадондан 1.750 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 27 июнь куни Мингтут МФЙ ҳудудида яшовчи Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 июнь кунидан 25 июнь кунига қадар номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони меҳмонхонасида бўлган 1.750 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech