17 Сентябр 2020 йил
397
Ўзбекистон туманида фуқаронининг уяли телефон аппарати ва пулларини очиқдан-очиқ тортиб олган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон тумани. 12 сентябрь куни фуқаро М.Р. Яйпан шаҳарчасида жойлашган истирохат боғида Ж.Б.ни ёнига келиб, нархи 2.768.000 сўмлик “Samsung А-40” русумли уяли телефон аппарати ва 116.000 сўм пулларни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб. унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати