Ўзбекистон туманида фуқаронинг пластик картасидан 3.690.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Ўзбекистон тумани. 23 июнь куни фуқаро Ж.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 июнь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасини уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган “Paymе” тизими орқали бошқариш имкониятини қўлга киритиб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картасидан 3.690.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Л. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати