5 Август 2020 йил 318

Ўзбекистон туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси велосипедда ҳаракатланиб кетаётган шахсни уриб юборди

Ўзбекистон тумани. 02 июль куни фуқаро А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли  автомашинасини Яккатут қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган вояга етмаган А.А.ни уриб юбориши А.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                   
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech