Ўзбекистон туманида беш бош қорамолларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон тумани. 05 октябрь кунидан 06 октябрь кунига ўтар кечаси, фуқаро Ю.Ё. Қулибек қишлоғида жойлашган фермер хўжалигининг дала майдонида қаровсиз қолдирилган С.С.нинг нархи 20.000.000 сўмлик беш бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати