30 Октябр 2020 йил 537

Ўзбекистон туманида автомашина олиб қочган шахс ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланиб ушланди

Ўзбекистон тумани.28 октябрь куни соат 22:00 ларда фуқаро Э.Қ. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, Оқмачит қишлоғида жойлашган ошхона олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қолдирилган М.Н.га тегишли бўлган “Nexia-1” русумли автомашинасини олиб қочиб, автомашинани Қўқон шаҳри ҳудудида бошқариб юрган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати ходимлари томонидан аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech