Ўзбекистон туманида “Артел” телевизорларини ўғирлаган шахс аниқланди
Ўзбекистон тумани. 15 апрель куни Шакаробод МФЙ ҳудудида яшовчи М.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган “Артел-32” русумли нархи 2.100.000 сўмлик ва меҳмонхонасида бўлган “Артел-43” русумли нархи 3.500.000 сўмлик телевизорларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.М содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати