11 Август 2020 йил
619
Ўзбекистон туманида 6 туп “Каннабис” гиҳёвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган фуқаро аниқланди.
Ўзбекистон тумани. 04 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Шодлик кўчасида яшовчи Т.Ф.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 6 туп “Каннабис” гиҳёвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексин инг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хтзмати