9 Август 2021 йил
469
Ўзбекистон туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди
08 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.Б.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати