12 Сентябр 2021 йил
482
Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
12 август куни Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Б.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати