6 Июл 2021 йил 350

Ўзбекистон тумани қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. 28 июнь куни фуқаро Ж.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 25 июнь куни номаълум шахс ўзига тегишли Туркистон кўчасида жойлашган ром ишлаб чиқариш цехи олдида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетгани билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech