13 Ноябр 2020 йил 340

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисмида (сохта ҳужжатлардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россия Федерацияси Камчатка ўлкаси полицияси томонидан қидирув эълон қилинган А.Н.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech