24 Сентябр 2020 йил 504

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари қидирувдаги шахсларни қўлга олишди

17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисмида (сохта ҳужжатлардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россия Федерацияси Калуга вилояти ички ишлар органлари томонидан қидирув эълон қилинган Н.М. ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисмида (давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россия Федерацияси Челябинск вилояти Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қидирув эълон қилинган Д.Р.ни Фарғона шаҳрида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech