15 Май 2021 йил 542

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси ташаббуси билан аёл ходимлар ўртасида жанговор қуролдан амалий ўқ отиш мусобақаси ташкил этилди

ИИО лари ходимлари ҳамиша ҳар қандай кутилмаган ҳолатларга тайёр туришлари шарт. Уларнинг касбий билим ва кўникмаларининг бир қисми ҳисобланган қуролдан ўқ отиш махоратларини мустаҳкамлаб бориш учун белгиланган тартибда ўқ отиш бўйича ўқув машғулотлари ва мусобақалар ташкил этиб борилади. ИИВ ишчи гуруҳи ташаббуси билан ташкилланган навбатдаги мусобақаларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган 40 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этдилар.

“МАКАРОВ” жанговор қуролдан амалий ўқ отиш мусобақасида аёлларнинг мерганлиги синовдан ўтказилди.

Янги ва замонавий кўринишда қад рослаган ўқ отиш полигонида аёллар бор маҳорат ва тажрибалари ишга солиб белгиланган нишонни беҳато уришга интилишди.

Югуруш эстафетаси ҳам қизғин ва муросасиз руҳда кечди. 1-2-3 ўринлар учун кечган ҳар икки беллашувлар якунида энг маҳоратли ходимлар Ички ишлар вазирлиги ва бошқарма раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Мунтазам ўтказиб бориладиган ўтказилган бундай мусобақалар аёлларни жисмоний-рухий ва жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш билан бирга, ҳамкасблар билан ўзаро ҳурмат ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, инсонга руҳий тетиклик ва ишонч бахш этади.

Зеро, бугунги замонавий ички ишлар органлари тизими, ҳамиша шайлиги ва профессионаллиги билан ажралиб туриши керак.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech