28 Апрел 2020 йил 408

Қидирувдаги шахс қўлга олинди

Ёзёвон тумани. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Жабхар Х. 26.04.2020 йилда қўлга олинди.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech