7 Июл 2020 йил 635

Қувасой шаҳрида “Урал” велосипедини ўғирлаган шахс аниқланди

     Қувасой шаҳри. 04 июль куни фуқаро У.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Қувасой шаҳар, А.Навоий кўчасида қаровсиз қолдирилган нархи 300.000 сўмлик “Урал” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

      Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

      Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Б.Н. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

      Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


                                                                                   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech