19 Август 2020 йил 331

Қувасой шаҳрида уй олиб бераман деб фуқарони алдаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қувасой шаҳри. 2018 йил ноябрь ойида М.Д. исмли аёл таниши С.А.нинг ишончига кириб, уй олиб беришини айтиб, 2.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми  (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech