Қувасой шаҳрида тилла-тақинчоқларни сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳри. 2019 йилнинг ноябрь ойида С.Ш. исмли аёл таниши Х.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами нархи 62.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришни айтишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган тилло тақинчоқларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати