Қувасой шаҳри. 29 август куни фуқаро Т.М. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинасини Янгийўл кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашинани бошқарувини йўқотиб, йўлни чап томонига ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи Т.М. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: