10 Июл 2021 йил 371

Қувасой шаҳрида танишини чет давлатга ишга юборишни ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қувасой шаҳри. 2021 йилнинг 09 май куни Арсиф МФЙ ҳудудида яшовчи, С.А. Д.Ш.нинг ишончига кириб, танишлари орқали Россия федерациясига ишга юборишини айтиб, 600 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech