4 Май 2021 йил 376

Қувасой шаҳрида танишига “Каптива” автомашинаси олиб бермоқчи бўлган аёл 2.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритди

Қувасой шаҳри. 2020 йилнинг 06 декабрь куни А.О. исмли аёл таниши И.Н.нинг ишончига кириб, арзон нархда “Каптива” русумли автомашина олиб беришини айтиб, автомашинани бир қисм пулини тўлаш учун 2.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech