12 Март 2021 йил 394

Қувасой шаҳрида профилактика инспекторига 1.000.000 сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қувасой шаҳар. Жорий йилнинг 03 март куни фуқаро М.Э. Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори А.Ж.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро М.Э.га Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори А.Ж томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Қувасой шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Э. Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори А.Ж.нинг хизмат хонасида 1.000.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қувасой шаҳар прокуратурасига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech