19 Июл 2021 йил 452

Қувасой шаҳрида олма боғида “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Қувасой шаҳри. 09 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида М.А.нинг фермер хўжалигидаги олма боғи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, олма боғида “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech