Қувасой шаҳрида “Nexia-2” ва “Mercedes benz Sprinter”русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди
Қувасой шаҳри. 16 декабрь куни чет эл фуқароси М.М. “Nexia-2” русумли автомашинасини Қаълача МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.М бошқарувидаги “Mercedes benz Sprinter” русумли автомашина билан тўқнашиши оқибатида, “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати