19 Март 2021 йил 307

Қувасой шаҳрида “Matiz” автомашинаси йўловчисининг сумкасида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

 

Қувасой шаҳри. 15 март куни вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-минтақавий ҳудуд инспектори Р.А. Арсиф МФЙ ҳудудида, хизмат олиб бораётган вақтида “Matiz” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчининг автомашина ҳужжатларини текшираётган вақтида, ўзини шубҳали тутган автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган қўшни Республика фуқароси А.Ф.ни автомашинадан тушуриб, ёни холислар иштирокида текширилганида қўлида бўлган қора рангли сумкасида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech