30 Июл 2021 йил 372

Қувасой шаҳрида икки нафар шахс фуқарога тадбиркорлик билан шуғулланишни баҳона қилиб, пулларини қўлга киритишди

 

Қувасой шаҳри. 2021 йилнинг январь ойида Ю.И. ва Н.Қ.лар бир гуруҳ бўлиб, Н.Ш. ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, даромадни тенг тақсимлашни айтиб, 4.600 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech