12 Декабр 2020 йил
375
Қувасой шаҳрида қидирувдаги жиноятчи ушланди
11 декабрь куни Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган У.А. ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати