Қувасой шаҳрида фуқаронинг музлатгичларини таъмирлатиб келаман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қувасой шаҳри. 30 май куни Х.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг август ойида номаълум шахс М.Х.нинг ишончига кириб, жами нарҳи 5.500.000 сўмлик икки дона музлатгичларни таъмирлатиб келиш учун олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан музлатгичларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати