4 Август 2020 йил 341

Қувасой шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди

2 август куни Қувасой шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Ғ.Э.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech