10 Сентябр 2020 йил 314

Қувасой шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган аёл қўлга олинди

09 сентябрь куни Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган И.Г. исмли аёлни Қувасой шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech