Қувасой шаҳрида “Delta-311” номли қудуқ қазиш ускунасини ўғирлаган шахс аниқланди
Қувасой шаҳри. 24 октябрь куни Найман МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖ ходимлари ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 октябрь кунидан 24 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс МЧЖга қарашли бўлган нархи 36.000.000 сўмлик “Delta-311” номли қудуқ қазиш ускунасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Қ.Ш. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати