5 Август 2020 йил 384

Қувасой шаҳрида хонадондан велосипедни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Қувасой шаҳри. 27 июль куни Камолот кўчасида яшовчи П.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 24 июль кунидан 25 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлида бўлган нархи 2.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.Ш. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech