Қувасой шаҳрида қаровсиз қолдирилган бир бош қорамолни ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Қувасой шаҳри. 18 август куни фуқаро К.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 июль кунидан 28 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 5.200.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.Ф., А.Л., ва Р.З.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати